“Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда магистрларининг Жиззах Бош насос станциясига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3702-сон “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2019 йил 31 январь куни институтимизнинг “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда 5А450402 “Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси” мутахассислиги 1 ва 2 курс талабалари йирик насос станциялари билан танишиш мақсадида Жиззах Бош насос станциясига ташриф буюришди.

 “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари  рўйхати:

  1. Мажидов Тохир
  2. Эргашев Рустам
  3. Хидиров Санат
  4. Бердиев Мустафо

5А450402 “Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси” мутахассислиги 1 курс магистрантлари (126- гуруҳлар):

1. Мухамаджонов Ахмаджон

2. Назаров Бобур

3. Насиров Батийхан

4. Турдиева Дилноза

5А450402 “Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси” мутахассислиги 2 курс магистрантлари 2-курс (210 гуруҳ):

1. Холбўтаев Бойбек

2. Хазратқулов Исломжон

3. Хикматуллаев Алишер

4. Шодмонов Дилбек

Бизни илиқ кутиб олган Жиззах Бош насос станциясининг бошлиғи Раджабов Шарофжон Джумаевич насос станциясининг тарихи, қурилишни бошқарган ва унда фаол иштирок этган мутахассислар билан, 40 йилдан ортиқ эксплуатация қилиш даврида ишлаган бошлиқлар ва инженер-техник ходимларнинг фаолияти билан таништирди. Сўнгра насос станциясининг гидротехник иншоотлари, механик, гидромеханик ҳамда гидроэнергетик жиҳозлари, бошқарув  механизмлари мажмуаси билан таништирди. Насос агрегатларини ишга тушириш, эксплуатация қилиш ва тўхтатиш жараёнлари ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳар бир ишчи ходимнинг вазифалари тўғрисида маълумот берди. Учрашув охирида гуруҳ раҳбари доц. Т.Мажидов институт раҳбарияти, кафедра мудири ва аъзолари номидан чуқур миннатдорчилик билдирди.

СЭ ва НСФ кафедраси мудири, т.ф.д., проф. Д.Р.Базаров