Хамкорлар

Кафедрада Республикамиз Олий таълим муассасалари, соҳа ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси (УзРФА) нинг илмий-тадкикот институтлари, жумладан Карши мухандислик иктисодиёт институти, UZGIP институти, “Давсувхужаликназорат” инспекцияси, Тошкент давлат техника университети, Тошкент архитектура қурилиш институти, Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон миллий университети билан узаро хамкорлик шартномалари асосида илмий тадкикот ишлари, ўқув адабиётларини ёзиш, талабаларнинг амалиётлари хамда кафедраларнинг филиалларида дарслар ўтиш ташкил килинган.

Кафедрада хориж билан хамкорлик йўлга кўйилган: Истамбул техника университети, ВАГЕНЕГЕН университети, МГУ, П.Лумумба номли МХДУ, Санкт-Петербург политехника университети, Миллий илмий марказларр МЭЙ, МГСУ (Россия), Франция Бордо-I унверситети. Хамкорликда биргаликда мақолалар чоп қилинган.

Қозоғистон Республикасининг Тараз давлат университети билан  ҳамкорликда икки томонламаPhD диссертацияси бўйича қуйидаги докторантларга  проф.  Бакиев М.Р.( Кадерешев Е.Ж - 2-курс докторант), проф. Янгиев А.А (Смаилов Б.Ш.-2-курс  докторант, Джакиев Б.Д. - 2-курсдокторант)  илмий маслахатчилик қилмоқдалар.

2018 йилда проф.А.А.Янгиев ПРООН нинг “Устойчивое управление водными ресурсами в сельской местности Узбекистана” лойиҳасида консультант-тренер сифатида фаолият кўрсатиб, Республикамизнинг 6 та вилоятларида сув омборлари ва гидроузеллар ходимларининг малакасини ошириб келди. проф.А.А.Янгиев 2018- йил 4-7 мартда ўтказилган UNESCO нинг Сув хўжалиги лойиҳалари бўйича семинарида  қатнашиб, “Эксплуатация и поддержка технического состояния гидротехнический сооружении” номидаги модулни тайёрлади ва буюртмачига топширди.

Кафедра аъзолари ривожланган хорижий мамлакатлардаги илғор олий таълим ва илмий муассасалар, шунингдек фондлар ва марказлар билан ўзаро манфаатли хамкорликни йўлга қўйганлар. Жумладан кафедрада:

- Гидротехника ва энергетика қурилиш университети МГСУ (Россия);

- Миллий тадқиқот Университети МЭИ (Россия);

- Сибир Федерал Университети (Россия);

- Тараз Давлат Университети (Қозоғистон) билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари мавжуд ва уларда мутахассислар, замонавий ўқув ва ўқув методик адабиётлар тайёрлаш, стажировкалар ўтиш, малака ошириш, биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий-амалий конференциялар ўтказиш, ҳамкорликда магистрантлар ва докторантларга рахбарлик қилиш ва бошқалар кўзда тутилган.

Бугунги кунда кафедрада ва факультетда бакалавриатурани битказган бакалаврлар Санкт-Петербург политехника Университетида 3 та магистрант, 1 та докторант Суюнов А. (PhD), магистратура Ишанов Х. (Санкт-Петербург), Машарипов У. (Охайо Хитой халқ Республикасида магистратурада) таълим олмоқдалар.

Тараз давлат университети 2- курс докторанти Кадрешев Е.Ж.нинг илмий раҳбари профессор Койбаков С.Д., илмий маслахатчи профессор Бакиев М.Р., 2- курс докторант Джакиев Б.Д. илмий раҳбар профессор Сенников Б.Д., илмий маслахатчи профессор Янгиев А.А., 2-курс докторант Смаилов Б.Ш. илмий рахбар доцент Джолдашов С.К., илмий маслахатчи профессор Янгиев А.А. лар билан ҳамкорликда икки томонлама рахбарлик остида (кафедрадан Бакиев М.Р., Янгиев А.А.) PhD диссертацияси бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган Ўзбекистон –Россия таълим форумида ректорлар Ў.П.Умурзаков (ТИҚХММИ), А.А.Волковлар кўзда тутилган икки томонлама диплом бериш бўйича таълим дастурлари устида ишлар олиб борилмоқда.