Иқтидорли талабалар

Факультет бўйича 60 дан ортиқ бакалавриат талабалари ва 20 дан ортиқ магистрантлар кафедралардаги илмий тўгаракларга жалб этилган. Кафедрада аълочи ва иқтидорли талабалар билан мунтазам ишлаш ва уларни мақсадли тайёрлаш учун бакалавриат таълим йўналишлари талабалари ва магистрантлар орасидан илмий-тадқиқотлар билан шуғулланишни истаганлари аниқланиб, улар билан суҳбат ўтказилади ва қизиққан йўналишига қараб масъул раҳбарлар белгиланади. Факультетда «Ёш гидротехниклар», «Гидроэнергетик қурилмалар», «Ёш механик»,«Элемента» илмий тўгараклари ташкил этилган.

ТИЖда қатнашаётган талабалар кафедра ходимлари бажараётган ИТИ билан таништирилиб, энг долзарб муаммолар бўйича тадқиқотлар ўтказиш бўйича тушунтуриш ишлари олиб борилади. Ҳар бир талабага энг долзарб муоммолар бўйича тадқиқот мавзулари белгиланади ва бу мавзулар кейинчалик улар учун БМИ ва МД мавзулари этиб белгиланади.

Талабаларнинг ўз иқтидорини руёбга чиқариш ва ривожлантириш, илмий муҳитни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқариш ташкилотлари, лойиҳалаш институтлари мутахассислари иштирокида аълочи ва иқтидорли талабалар билан долзарб муоммолар бўйича давра суҳбатлари ўтказилади. «Гидроэнергетик қурилмалар» илмий тўгарагининг иқтидорли талабалари Бувабеков Б. «ИТСEФ» йўналиши 3 курс 9 гуруҳ «Насос станциялари фанидан», Учқунов Б. «ИТСEФ» йўналиши 3 курс 10 гуруҳ «Гидроэлектростанциялар» фанидан Республика фан олимпиадасининг И– босқичида иштирок этиб фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

«Ёш гидротехниклар» илмий тўгарагининг иқтидорли талабаларири Минзафарова Ф. «ГТИ ва НСФ» йўналиши 2-курс 4 гуруҳ талабаси « Қурилиш материаллари» фанидан, Рахимова Г. «ГТҚ» йўналиши 3-курс 5 гуруҳ талабаси «Инжинерлик конструкциялари» фанидан, Машарифов У. «ГТҚ» йўналиши 4-курс 5 гуруҳ талабаси «Гидротехника иншоотлари» фанидан республика фан олимпиадасининг И – босқичида иштирок этиб фахрли биринчи ўринни эгалладилар. Факультет иқтидорли талабалари 2018 йил 22-23 май кунлари институтда ўтказилган «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари»мавзусидаги анъанавий ХВИИ - ёш олимлар, иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуманида илмий мақолалар билан қатнашдилар.