Тарихи

«Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш»

кафедраси мудири т.ф.д, профессор

Бозоров Дильшод Райимович

Teл.:  +99871-237-19-57

 

 


Насос станциялари ҳамда кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун малакали мутахассислар, 1934 йилда Гидромелиорация факультети таркибида ташкил қилинган, ҳозирги кунда эса «Гидротехника қурилиши» факультети таркибидаги «Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш» кафедрасида тайёрланиб келинмоқда.

Кафедра ташкил қилингандан сўнг унга: 1934-1969 йилларда Т.А.Колпакова; 1969-1985 йилларда С.К.Переверзев, 1986-1999 ва 2005-2010 йилларда Б.Р.Уралов; 1999-2004 йилларда ва яна 2010-2018 йилларда Т.Ш.Мажидов; 2018 йил апрел ойидан декабр ойигача Э.К.Кан ва 2018 йил декабр ойидан проф.Д.Р.Базаров мудирлик қилмоқда. 1934-2019 йилларда кафедрада илмий ҳамда илмий-педагогик ишлари билан республикада танилган қуйидаги профессор-ўқитувчилар ишладилар ва ишлаб келмоқдалар: профессорлардан- Д.Я.Соколов, В.И.Громов, И.Пирматов, Э.Ж.Махмудов О.Я.Гловацкий, Д.Р.Базаров ва Р.Р.Эргашевлар; техника фанлари номзодларидан — Т.А.Колпакова, С.К.Переверзев, С.Саидходжаев, В.А.Баранов, В.И.Стратонов, В.П.Судаков, Ю.Г.Иваненко, Р.Р.Абдураупов, Т.Ш.Мажидов, Б.Р.Уралов, В.А.Зенкова, Р.А.Усманов, Б.М.Обидов, Н.Р.Рах-матов, Э.К.Кан, Т.Н.Турсунов, Ф.Ш.Шоазизов, С.К.Хидиров ва Н.Икромовлар; катта ўқитувчилардан — А.М.Моторин, К.В.Ступаков, Е.А.Соседко, Н.И.Горошкова, А.С.Бадаловлар шулар жумласидандир.

Кафедра олимларидан Т.А.Колпакова, С.К.Переверзев ҳамда В.П.Судаковлар «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор» ва А.С.Саидходжаев «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи» унвонлари соҳиблари эдилар.

2018-2019 ўқув йилида кафедрадаги 22 нафар профессор-ўқитувчилар бакалавриат таьлим йўналишларида 19 фандан ва магистратура мутахассисликларида 6 фандан маъруза, амалий ва тажриба машғулотларини олиб бормоқдалар. Кафедра лабораториясига 17 дона ўқув ва 8 дона илмий-текшириш қурилмалари, 3 дона машинали суғориш тизими ва насос қурилмасининг ҳаракатдаги нусхаси, турли гидромашиналар ва уларнинг қисмлари қўйилган. 

Гидротехника қурилиши факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар