Бакалавриатура

5450100 «Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш»(2,3,4 – курслар)

5450600 «Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари» (1-курс)

5450100 «Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш», 5450600 «Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари» бакалавриат таълим йўналшлари бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланувчи гидроэнергетик қурилмаларини ҳамда ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаълари асосидаги қурилмаларни лойиҳалаш усулларини, гидроэнергетик объектларини қуриш, фойдаланиш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнларини ўзлаштириш, гидравлик машиналарида кечадиган ишчи жараёнлар бўйича математик моделларини қўллаш, гидроэнергетик қурилмалари муҳандислик ҳисоблари, алгоритмлари ва математик таъминотини ишлаб чиқиш, гидроэнергетик қурилмаларига техник хизмат кўрсатишни, алмашинув ва таъмирлаш стратегиясини белгилаш ва қўллаш, техник эксплуатация принципларини тузиш ҳамда лойиҳалаш бўйича таянч билимлар оладилар.

5450400 –“Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш”

5450400 –“Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” – бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар гидротехника иншоотлари ва насос станцияларини лойиҳалаш фойдаланиш методларини ўрганиш, насослардаги иш жараёнларини ўрганиш, гидротехника иншоотлари ва насос станцияларини қуриш, улардан фойдаланиш таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнларини ўзлаштириш, насос ва улар тизимларида кечадиган физик жараёнларнинг математик моделларини қўллаш, гидротехника и ншоотлари ва насос станцияларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш стратегиясини белгилаш ва қўллаш бўйича таянч билимлар оладилар.

5340700 – “Гидротехника қурилиши” (сув хўжалигида)

5340700 – “Гидротехника қурилиши” (сув хўжалигида) – бакалавриат таълим юналиши битирувчилари

гидротехника иншоотлари қурилиши ва реконструкцияси лойиҳасини тузиш, гидротехника иншоотлари оптимал вариантларини танлаш ва жорий қилиш, сув ресурсларидан фойдаланиш ва тақсимлаш, гидротехника қурилиши самарадорлигини аниқлаш, гидротехника иншоотларини қуриш ва лойиҳалаш, тажриба тадқиқотларини ўтказиш, тажриба тадқиқотларига ишлов бериш ва таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлган комплекс илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, гидротехника қурилишида грунт, бетон ва монтаж ишларини бажаришни ташкил қилиш ва технологияси, материал-техник ресурслардан самарали фойдаланиш услублари ва қурилишда замонавий технологиялар ва ишни ташкил қилишни қўллаш, инженерлик ечимини техникавий-иқтисодий таҳлил қилишни, лойиҳа-қидирув ва қурилиш ишларининг техникавий-иқтисодий кўрсаткичларни аниқлашни билиш бўйича таянч билимлар оладилар.

5111100 – Касбий таълим: –“Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш”

5111100 – Касбий таълим: –«Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш» бакалавриат таълим йўналиши бўйича битирувчилари гидротехника иншоотлари ва насос станцияларини лойиҳалаш ва фойдаланиш методларини ўрганиш, насослардаги иш жараёнини ўрганиш, гидротехника иншоотлари ва насос станциялари қуриш, улардан фойдаланиш таъмирлаш реконструкция қилиш жараёнларини ўзлаштириш, насос ва улар тизимларида кечадиган физик жараёнларнинг математик моделларини қўллаш, гидротехника иншоотлари ва насос станцияларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш стратегиясини белгилаш, қўллаш, техник эксплуатация принципларини тузиш ҳамда лойиҳалаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимидаги ўрни ва роли бўйича таянч билимлар оладилар.