Ҳамкорлар

Кафедра ишлаб чиқариш корхоналари, илмий-текшириш ва академик институтлар — Чирчиқ-Оҳангарон ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси, «Ўзсувтаʼмирсувфойдаланиш» бирлашмаси, ТИҚХММИ қошидаги «Ирригатсия ва сув муаммолари» илмий-тадқиқот институти, «Физика-Қуёш» ИИЧБ (тел: 71-233-12-71, фтиканс@узсcинcе.нет), МЧЖ УЗГИП (тел: 71-242-27-76, узгип@бк.ру), «Гидропроект» ОАЖ, (тел: 71-253-14-65 гдиб@инбох.уз) «Ўзбекгидроенерго» АЖ (тел: 71-230-33-50, девонхона@узгидро.уз), Тошкент ГЭСлар каскади (тел.: 71-236-60-00, кташГЭС@узгидро.уз), ОАЖ «Сувмаш»

(тел.: 71-295-13-00, оффиcе@сувмаш.уз), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Насос стантсиялари, энергетика ва алоқа» бошқармаси (тел.: 71-241-17-72, насос@ агро.уз), билан «Олий таʼлим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив ҳамкорлигини ёʼлга қўйиш борасида амалга ошириладиган ишлар бўйича» шартномалар тузилган. Бундан ташқари ТИҚХММИ қошидаги «Ирригатсия ва сув муаммолари» илмий-тадқиқот институти, «Ўзсувенерго» ихтисослашган бирлашмаси ҳамда «Сувмаш» ОАЖда кафедранинг филиаллари фаолият кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2018 йилдаги ПҚ-3702-сонли Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институтида олий маʼлумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгʼрисидаги қарори ижросини таʼминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Олий таʼлим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив ҳамкорлигини ёʼлга қўйиш борасида амалга ошириладиган ишлар бўйича “Ўзбекгидроенерго” актсионерлик жамияти ҳамда унинг таркибидаги “Чирчиқ ГЭСлар каскади” унитар корхонаси ҳамда Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти ўртасида тузилган шартномаларга асосан талабаларга институтда олаётган назарий билимларини бевосита ишлаб чиқариш жараёнида мустаҳкамлаш мақсадида Чирчиқ ГЭСида институтнинг Гидротехника қурилиши факультети “Сув энергияси ва насос стантсияларидан фойдаланиш” кафедрасининг филиалининг очилишига багʼишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир “Ўзбекгидроенерго” актсионерлик жамиятининг кадрлар ва олий таʼлим муассасалари бўйича бошқарма бошлигʼи Суннатов Иноят Сохибович, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлигʼи Хуршид Лапасов, “Чирчиқ ГЭСлар каскади” унитар корхонаси директори – Шадманов Абдурасул Абдурашидович” институтнинг Гидротехника қурилиши факультети декани Хасанов Бахриддин Баратович томонидан тантанали равишда очиб берилди.

Кафедра филиалида институтнинг “Ирригатсия тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” бакалавриат таʼлим ёʼналиши 4 курсининг 59 нафар талабалари “Гидроенергетик қурилмалардан фойдаланиш” фанидан ҳамда “Насос стантсиялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси” ва “Гидроэлектростантсиялар қурилиши ва улардан фойдаланиш” магистратура мутахассислиги 17 нафар 1 ва 2 курс магистрантлари “Гидроенергетик қурилмалар” ҳамда “Гидроэлектростантсиялардан фойдаланиш” фанларидан амалий машгʼулотлар давомида институтда олган назарий билимларини мустаҳкамлашади. Бунинг учун филиалда 20 ва 40 ўринга мўлжалланган замонавий ўқув қуроллари билан (интернет, видеопроектор, телевизор) жихозланган 2 та аудитория ва лаборатория хонаси ажратилган.

“Ирригатсия тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” бакалавриат таʼлим ёʼналиши талабалари “Гидроенергетик қурилмалардан фойдаланиш” фанидан 7, 8-семестр давомида 46 соат, “Насос стантсиялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси” магистратура мутахассислиги магистрантлари эса “Гидроенергетик қурилмалар” фанидан 80 соат ҳажмидаги амалий машгʼулотларни “Чирчиқ ГЭСлар каскади”нинг етакчи ва тажрибали мутахассислари олиб боришади.

Амалий машгʼулотлар давомида талаба ва магистрантлар ГЭСнинг ишлаш принтсипи, турбина ва гидрогенератор, ёрдамчи жихозлари, бошқарув тизими, эксплуататсия қилиш, жорий ва капитал таʼмирлаш, реконструктсия қилиш каби мавзуларни бевосита ишлаб чиқариш билан богʼлаб, ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашади.

Кафедра филиалида тизимли равишда олиб бориладиган амалий машгʼулотлар учун дарс жадвали ТИҚХММИ ўқув ишлари бўйича проректори профессор Б.С.Мирзаев томонидан тасдиқланган.

Шунингдек, ТИҚХММИ ректорипрофессор Ў.П.Умурзоқов ва “Ўзбекгидроенерго” АЖ раиси А.А.Сангинов томонидан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномасига асосан мазкур таʼлим ёʼналишидаги 30 нафаргача талабалар учун ҳар йили ўқув-ишлаб чиқариш амалиёти ҳам Чирчиқ ГЭС лар каскадларида олиб борилиб, улар ушбу обʼектларгав ишлаб чиқариш учун кўникма ҳосил қилишади.

Бундан ташқари, талаба ва магистрантлар ГЭС таркибига кирувчи гидротехник иншоотлар –дериватсия канали, напорли ҳовуз, сув қабул қилиш иншоотлари, турбина ва сўриш қувурлари, сув ташлаш иншоотлари, олиб кетиш канали каби иншоотларнинг эксплуататсия қилиш жараёнларида иштирок этишиб, йиллик, ярим йиллик, чорак, ойлик ва декадалар бўйича сув сарфи ҳамда ишлаб чиқарилаётган электроенергия миқдорини ҳисобларини олиб бориш тартибини ўрганишади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари, ҳамкорлик шартномалари тузилган ва филиаллар ташкил қилинган корхоналар билан: мутахассисларининг талабаларга маʼруза, семинар, лаборатория ва амалий машгʼулотлар ўтказиши, бакалаврлар малака-битирув ишига ҳамда магистрларнинг диссертатсияларига илмий раҳбарлик қилишларини ташкил қилиши; магистр ва бакалаврларнинг ўқув амалиёти ҳамда малака-битирув олди ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўтишлари учун лаборатория ва қурилмалардан фойдаланишга имконият яратиши; ўзаро ҳамкорликда янги дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни ташкил этиши; ҳамкорликда яратилган соҳанинг илмий ва илмий-технологик муаммолари базасига биноан номзодлик ва докторлик диссертатсиялари изланишларнинг мавзуларини белгилашга ёрдамлашиши; ҳамкорликда соҳага оид илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши; кафедрада тайёрлана-ётган бакалавр ёʼналишлари, магистрлик мутахассисликлари, аспирант ва докторантлар тайёрлаш мақсадида ўқув маркази ёки кафедралар филиалини ташкил этиши; институтни муваффақиятли тугатган бакалавр ва магистр-ларни иш билан таʼминлашда ҳамкорлик қилишлари келишиб олинган.

Охирги йилларда профессор-ўқитувчлар, «Инновацион таʼлимни лойиҳалаштириш, режалаштириш ва уни жорий этиш технологияси», «Таʼлимда инновацион технологиялар курси» ва бошқа ёʼналишлар бўйича малакаларини оширдилар. Малака ошириш на фақат юртимиз олий таʼлим муассасаларида балки чет эл университетларида ҳам олиб борилди. Кафедра доценти Мажидов Т.Ш. Эрасмус Мундус Эхтернал Cооператион Wиндоw дастури доирасида Шветсиянинг Лунд университетида 3 ойлик малака ошириш курсларида бўлиб қайтди. Ҳозирги кунда Лунд университети билан аспирантлар алмашиш тўгʼрисида келишув имзоланган. Кафедра доценти Т.Мажидов 2012 йилнинг 23 апрелидан 02 майигача Япониянинг “Кубота” корпоратсиясида бўлиб, Жиззах вилоятида 3-сон насос стантсиясига ўрнатиш учун тайёрланган насос агрегатларини қабул қилишда ҳамда “Насос агрегатларини ишлаб чиқараётган заводларда ўтказиладиган тест синовларида иштирок этиш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш ва натижаси юзасидан далолатноам тузиш” ишларида қатнашди. Завод ва институт маʼмурияти ўртасида ҳар йили, кафедрадаги ёʼналиш ва мутахассислик талабалари, ишлаб чиқариш амалиётини Япониянинг Хираката заводида ўтишлари тўгʼрисида Шартнома тузилди. Бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларига ҳамда кафедра лабораториясини жиҳозлашга ҳам завод маʼлум миқдорда маблагʼ ажратиш истагини билдирди.

Кафедрада ўқув, ишлаб чиқариш ва битирув олди амалиётларини ўтказишга жуда масʼулият билан қаралди. Ўқув амалиётларида талабаларни кафедра лабораторияси билан таништириш билан бир қаторда, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги насос стантсиялари, насосларни ишлаб чиқарувчи ва таʼмирлов-чи корхоналар, гидроэлектростантсиялар, ноанаʼнавий энергия манбаларидан фойдаланиш — қуёш энергияси ёрдамида иситиш ва электроенергия олиш қурилмалари кўрсатилади. Ишлаб чиқариш амалиётлари, қурилаётган, таʼмирланаётган ва реконструктсия қилинаётган энергетик обʼектлар ўтказилади. Сурхондарёда қурилаётган Тўпаланг сув омбори қошидаги ГЭС, Чирчиқ-Бўзсув энергетик каскадидаги ГЭСлар, Фарҳод ГЭСи, Оҳангарон ва Эртошсой ГЭСлари, насослар ишлаб чиқарувчи ва таʼмирловчи «Сувмаш» заводи, реконструктсия қилинаётган «Норпай» насос стантсияси, Қорақалпогʼистон Республикаси ва вилоятлар «Насос стантсиялари, энергетика ва алоқа» бошқармаларининг насос стантсиялари ва бошқалар шулар жумласидандир. Битирув олди амалиётлари ҳам юқорида келтирлган ташкилотларда ўтказилади ва малака-битирув ишларини тайёрлаш учун улардаги обʼектлар тўгʼрисида материаллар тўпланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент ирригатсия ва мелиоратсия институти «Cув энергияси ва насос стантсияларидан фойдаланиш» кафедрасининг соҳа бўйича ишлаб-чиқариш билан узвий алоқасини таʼминлаш, талабаларга билим бериш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек жорий ва ишлаб-чиқариш амалиётини ташкил қилиш,амалий ҳамда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш бўйичачора-тадбирлар режасига асосан кафедрага Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг«Ўзсувенерго» ихтисослашган Бирлашмаси, «Қуйи-Сирдарё» ИТХБ ҳамда «Қарши магистрал канали» бошқармалари биркитилган. Ҳозирги кунда ушбу ташкилотларнинг амалий ёрдами натижасида, кафедра лабораториялари жиҳозлари бутланмоқда, ўқув жараёнини услубий ва ўқув адабиётлари билан тўлиқ таʼминлаш ишлари амалга оширилмоқда, талабалар ва профессор-ўқитувчиларни эксплуататсия қилинаётган ва қурилаётган гидроенергетик обʼектлар билан таништириш ишлари олиб борилмоқда, гидроенергетик обʼектларди талабаларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил қилиниб ўтказилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари педагогик фаолияти билан бир қаторда, Қорақалпогʼистон Республикаси ва вилоятларда сув танқислиги даврида насос қурилмаларини ўрнатиш, уларни эксплуататсия қилиш, таʼмирлаш, энергоресурслардан самарали фойдаланиш тўгʼрисида дала ва ўқув семинар машгʼулотлари ўтказишади, оммавий-ахборот воситалари-телевидение, радио ҳамда газета ва журналларда ҳар хил мақолалар билан чиқишлар қиладилар.