Тарихи

Кафедра 1929 йилда «Ўрта Осиё ирригация ва сув хўжалиги институти» («Средне Aзиацкий институт ирригации и водного хозяйства» СAИИВХ) таркибида «Гидромелиорация ишларини ташкил қилиш ва механизациялаштириш» кейинчалик «Гидромелиорация ишларини ташкил қилиш ва технологияси» номи билан ташкил етилган. Кафедра 1929 йилда «Ўрта Осиё ирригация ва сув хўжалиги институти» («Средне Aзиацкий институт ирригации и водного хозяйства» СAИИВХ) таркибида «Гидромелиорация ишларини ташкил қилиш ва механизациялаштириш» кейинчалик «Гидромелиорация ишларини ташкил етиш ва технологияси» номи билан ташкил етилган. 1929-1945 йилларда проф. В.В. Aполосов, 1945-1966 йилларда проф. Йе.Г.Поспелов, 1966-1982 йилларда проф. A.Г.Останков, 1982-1989 йилларда дос. A.М.Валижонов, 1989-1993 йилларда дос. П.У.Aлиқулов, 1993-1999 йилларда дос. Н.Р.Раҳматов мудирлик қилган.

1999 йил апрелдан 2004 йил сентябргача кафедра фаолиятига техника фанлари доктори, профессор Ҳасанов Бахриддин Баратович, 2004-2012 йилларда доцент Давранов Ғ.Т. раҳбарлик қилди. 2012-2019 йилларда кафедра мудири лавозимида доцент Л.Х.Ирмухамедова фаолият кўрсатган. Кафедрада профессорлар: Йе.Ф.Булаевский, В.С.Шуваев, A.Г.Останков, доцентлар: Е.Г.Травин, М.М.Шапшал, З.И.Шваб, К.К.Шубладзе, Е.М.Островский, Б.Б.Коржавин, A.Я.Сайганов, катта ўқитувчилар: A.Н.Марканов, В.A.Мархлевский, Н.В.Раҳимова фаолият кўрсатдилар. Н.П.Киселев, Л.A.Гавриленко, П.A.Останков, Б.Б.Хасанов узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилишди.

Илмий-тақиқотлар ўтказиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш соҳасида кафедрада ўзига хос тажриба мавжуд бўлиб, Катта Фарғона канали қурилиши ва Мирзачўлни ўзлаштиришдан бошлаб ҳозирги давргача кафедра профессор-ўқитувчилари ўзларининг илмий йечимларини халқ хўжалигига тадбиқ қилишни давом еттириб келмоқдалар. Профессор В.Ф.Булаевский раҳбарлигида Фарғона каналида сувнинг тупроққа шимилиб исроф бўлишининг олдини олиш учун уни қуйма бетон билан қоплаш технологияси ишлаб чиқилган.

Олимлар Б.Б.Коржавин ва Н.В.Мархлевский 1970-йилларда грунт тўғонларни Ўзбекистон шароитида «Гидромеханизация» усули билан қуриш технологияси ва ускуналарини яратиб, ишлаб чиқаришга тадбиқ қилганлар. Н.П.Киселев ва П.A.Останков бетон ишлари соҳасидаги илмий ишлари натижаларини Қарши магистрал канали, хўжаликлараро каналлар ва хўжаликлар ички суғориш тармоқлари қурилишида қўлладилар.

Доцент A.Я.Сайганов ва аспирант Б.Б.Ҳасанов 1980-1986 йилларда суғориш ва зах қочириш тармоқлари қурилиши учун мўлжалланган арматурасиз бетон қувурлар тайёрлашнинг янги технологияси ва ускунасини яратиб, ишлаб чиқаришга тадбиқ етганлар. Профессор A.Г.Останков ва ассистент A.Р.Муратов 1980-1990 йилларда Гидромелиоратив қурилиш учун йиғма темир-бетон буюмларни тайёрлаш технологиясини яратганлар. 1991-2011 йилларда илмий ва ўқув-услубий ишлар натижалари бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 5 та монография, 4 та дарслик, 10 та ўқув қўлланма, 150 дан ортиқ илмий мақола, 12 тага яқин ихтиро-патентлар, 10 дан ортиқ тавсиялар ва информация буклетлари, 50 дан ортиқ методик кўрсатмалар чоп етилди.


Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар