Тарихи

«Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари» кафедраси мудири,

техника фанлари доктори, профессор

Бакиев Машариф Рузметович

Teл.:  +99871-237-19-32

Email: bakiev1947@rambler.ru

 


«Г

«Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари» кафедраси 1930 йилда Туркистон (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университетининг мухандислик мелиорацияси факультети) таркибида ташкил қилинган. 1934 йилда ундан “Инженерлик конструкциялари, замин ва пойдеворлар” кафедраси ажралиб чиққан.

«Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари» кафедрасига ўз вақтида Е.А.Замарин (1930-1932), Н.А.Фандеев (1932-1941), В.В.Пославский (1941-1949), А.О.Островский (1949-1963), З.Х.Хусанходжаев (1963-1973), Е.И.Павлова (1981-1985), М.Р.Бакиев (1985-2004) лар, «Муҳандислик конструкциялари» кафедрасига эса А.Н.Аскочинский (1934-1950), К.И.Бочков (1950-1963), Е.С.Песиков (1964-1971, 1986-1992), К.И.Талабаев (1971-1975), Х.А.Асқаров (1975-1986), А.А.Қурбонов (1992-1999), А.Г.Мирзаев (1999-2004)лар мудирлик қилганлар. 2004 йилда иккита кафедра бирлаштирилиб “Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари” кафедраси ташкил қилинди. Унга 2004-2014 йиллари т.ф.д., проф. М.Р.Бакиев мудир, ҳамда 2014-2017 йиллари т.ф.н. доцент Н.Р.Рахматов мудирлик қилганлар 2017 йилдан кафедрага т.ф.д., проф. М.Р.Бакиев кафедрага мудирлик қилмоқда.

«Гидротехника иншоотлари» кафедрасида академиклар В.В.Пославский, А.Н.Аскочинский, А.М.Мухамедов, профессорлар Н.Г.Мальчиковский, Е.А.Замарин, Н.А.Фандеев, В.Д.Журин, В.Д.Булаевский, А.О.Островский, М.С.Вызго, доцентлар З.Х. Хусанходжаев, Е.И.Павлова, Г.А.Цой, Н.И.Свиридов, Б.П.Суровцев, З.И.Рядова Л.И.Антонова каби олимлар гидротехника иншоотлари конструкцияларини такомиллаштириш, улардаги оқим тартиботини ўрганиш ва шу тартиботларни инобатга олиб гидротехника иншоотларини, шу жумладан фильтрацион оқим тартиботини ҳисобга олиб тупроқ тўғонларнинг конструкцияларини лойиҳалаш бўйича, шунингдек гидротехника фанининг бошқа муоммолари ечими устида илмий изланишлар олиб борган ҳамда гидротехника фани тарихида ўчмас из қолдирганлар. Хозирда кафедрада т.ф.д., проф. М.Р.Бакиев, т.ф.д., проф. А.А.Янгиев т.ф.д., проф. Б.Б.Хасанов, т.ф.н.доц. М.А.Қодирова, т.ф.н.доц. Ф.А.Юнусова, т.ф.н.доц. Р.Р.Абдураупов, т.ф.н.доц. Н.Р.Рахматов, т.ф.н.доц. О.Қодиров, доц. Ў.А.Қаххоров, т.ф.н. Н.Маалем, катта ўқитувчи А.Ибраимов, Т.Ж.Муслимов, ассистенлар О.Халимбетов, Ш.Джаббарова, С.Шукурова, А.Жахонов, О.Маткаримов, О.Вафоева, Д.Аджимуратовлар фаолият кўрсатмоқда.

Кафедранинг ўқув-услубий, илмий ишлар борасида эришган ютуқлари

Кафедрада 4 та лаборатория бокси ва 1 та очиқ тажриба майдончаси бўлиб, 1та лаборатория боксда Туполонг сув омборининг харакатдаги модели қурилган. Кафедранинг бу лабораторияларига “Гидротехника иншоотлари” (майдони 180м2), “Грунтлар механикаси ва қурилиш материаллари” (майдони 140 м2), “Кафедралараро лаборатория” (майдони 240м2), “Очик дала лаборатория майдончаси” (майдони 140м2) киради. Улар илмий тадқиқот ишларини бажариш ва лаборатория машғулотларини ўтказиш учун лотоклар, асбоб ускуналар ва керакли жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Хозирги кунда ушбу лабораториялар тўлик таъмирдан чиқарилиб, замонавий талабларга жавоб беради.

“2003-2005 йилда «Изучение надежности эксплутируемых гидротехнических сооружений и раработка мероприятий по улучшению безопасности их работы» мавзуда АҚШ университетлари билан биргаликда (қиймати 30 минг доллар ) халкаро грант бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Ушбу грант бўйича Султонсанжар, Туямуйин, Чортоқ, Чимқўрғон сув омборларидаги тўғонларнинг, ҳамда Угам ирригация тизимидаги иншоотларининг ишончлилигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чикилган. Проф. М.Р.Бакиев раҳбарлигида “Кўчма полигонал сув ўлчагич” мавзусида халкаро грант 2009-2011 йилларда бажарилиб (қиймати 17 минг доллар), Хоразм, Қорақалпоғистон Республикаси, Кашкадарё, Бухоро вилоятларидаги фермер хўжаликларига жорий қилинди. “Неустановившаяся фильтрация воды и её воздействие на состояние эксплуатируемых и проектных грунтовых плотин” (2011 йил-35 млн.сум) мавзусида хўжалик шартномаси бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилди.

2012-2016 йилларда кафедрада давлат бюджети бўйича «Гидротехника иншоотлари конструкцияларини такомиллаштириш, ишончлилик ва хавфсизлик кўрсаткичларини, хисоблаш ва лойихалаш услубларини ишлаб чикиш» мавзусида ва Республика гранти бўйича ҚХА-7-038-2015. Дарёдан сув олиш гидроузеллари хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқиш(1-босқич) мавзусида давлат гранти (2015 йил учун 25 млн.сум), №2.8 «Гидротехника иншоотлари конструкцияларини такомиллаштириш, ишончлилик ва хавфсизлик кўрсаткичларини, хисоблаш ва лойихалаш услубларини ишлаб чиқиш» (6-босқич) давлат бюджети (2015 йил учун 12 млн.сум), Амударёнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл, Элликқала, Беруний туманлари ҳамда Хоразм вилояти Хонқа, Боғот ва Ургенч туманлари ҳудудидан оқиб ўтган ўнг ва чап қирғоқларини ювилишини ҳимоя бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мавзусида хўжалик шартномаси (2015 йил учун 30 млн.сум), “Ўқув-илмий марказидаги суғориш майдонларига сув етказиб берувчи ирригация тармоқлари, сув олиш қулоқлари, насослар, гидротехника иншоотларидаги камчиликларни аниқлаш ва уларни тугатиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат бюджети, “Обследования технического состояния канала Дустлик ПК 145 на канала ЮГК” мавзусида хўжалик шартномаси (2015 йил учун 25 млн.сум), №2.8 «Гидротехника иншоотлари конструкцияларини такомиллаштириш, ишончлилик ва хавфсизлик кўрсаткичларини, хисоблаш ва лойихалаш услубларини ишлаб чиқиш» (2016 йил учун 12 млн.сум)., ҚХА-7-038-2015. Дарёдан сув олиш гидроузеллари хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқиш (2-босқич)  мавзусида давлат гранти  (2016 йил учун 25 млн.сум)., Қуйи-Амударё ИТХБ. Қорақалпоғистон Республикаси Муйнок туманидаги Междуречье сув омборининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мавзусида хўжалик шартномаси (2016 йил учун 40 млн.сум)., № 8/2016«Обследования технического состояния каналов Кегейли, Северный Ташкент и Карманинского гидроузла» мавзусида хўжалик шартномаси (2016 йил учун 35 млн.сум), 16/2017 “Амударёнинг Туябўйин-Қипчоқ Ҳудудида Ўзанни икки томонлама ростлаш бош план-схемасини ишлаб чиқиш” (38 млн.сўм), 1/2017 “Обследования технического состояния каналов Манғит-арна и Куаныш-арна в Республике Каракалпакистан”, 1.          “Ўзан сув омбори ҳимоя дамбалари ишончли ишлашини таъминлаш бўйича илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш” мавзусидаги №6/2019 сонли хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилди.

Кафедрада тайёрланган илмий мақолалар Республикамиз ва чет элдаги илмий журналларда чоп этилган. Кафедра ходимлари томонидан АҚШ, Германия, Россия, Франция, Қозогистон, Хитойнинг илмий журналларида кейинги 5 йилда 30 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган.

ГТИ ва МК кафедраси профессори М.Р.Бакиев, доцент Е.И Кириллова ва ассистент М.Ж.Чориевлар 2009 йилда утказилган «Центрально-азиатской Ярмарки идей-2009»
халкаро танловининг голиби булиб, 17000$ АКШ долларлик Жахон Банки грантини ютиб олишди.

Франциянинг Бордо-1 университети ва ТИҚХММИ ўртасидаги хамкорлик асосида, Франциядан Филипп Л. Костюмер ва проф.Бакиев М.Р рахбарлигида фан номзоди Рахматуллаев Ш. тайёрланди, ҳамда иккита давлат Ўзбекистон, Франция фан номзодлари дипломларига эга бўлинди.

Кафедра магистранти Р.Хрупин Республика гранти мавзуси бўйича «Келажак Овози 2012» кўрик танловида «Техник ишланмалар» номинацияси бўйича 2012 йил Республикада фахрли 1 — ўринни эгаллади.

Кейинги йилларда кафедра етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан 16 та дарслик, 6 та ўқув қўлланмалари, 7 та тавсиянома, 200 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган, 4-та муаллифлик гувоҳномаси 2 та патент олинган, М.Р.Бакиевнинг раҳбарлиги остида 11 та фан номзоди, 4 та PhD, 1 та фан доктори тайёрланган.


Гидротехника қурилиши факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар