Миллат танламас иллатлардан огоҳлик
2-Талабалар турар жойи тўртинчи ва бешинчи қават фоесида ГТС, ҚСХEА факультети талабалари билан «Биз ёшлар ОИТСга қаршимиз» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. ОИВ (ВИЧ) – Одам организмидаги Иммунитет танқислигини келтириб чиқарувчи вирус. Асосан одамнинг иммунитет (ҳимоя) тизимига таъсир қилади. ОИТС (СПИД) – Орттирилган Иммунитет Танқислиги Синдроми. У ОИВ инфекциясининг якуний босқичи ҳисобланади. ОИВ-инфекциясида одам организмига тушган вирус таъсирига иммунитет тизими маълум даражада жавоб қайтаради. Касаллик аломатлари деярли бўлмайди. Уни фақат лаборатория текширишлари кўрсатади. Вирус миқдори ошиб, иммун тизим сустлашиб иккиламчи касалликлар ривожланиши мумкин. Шу вақтдан ОИТС даври бошланган ҳисобланади. Бу давр учун хос бўлган аломатлар йўқ. Зероки, бу даврда организмда дуч келган микроб касаллик қўзғатиши мумкин. Шунинг учун бу давр тузалиши қийин бўлган турли-туман касаллик аломатлари билан намоён бўлади. Инфекция юққан дастлабки даврларда одам ўзини соғлом ҳис этиши мумкин. Бундай ҳолат ҳеч қандай аломатларсиз 8-10 йилгача чўзилиши мумкин. Бу даврда одам соғломдек кўринса ҳам, ўзи билмаган ҳолда, касаллик вирусини бошқаларга юқтириш хавфи юқори. Касаллик қайси йўллар билан юқади? Вирус инфекция юққан одамнинг қонида, эркакларнинг
1. Қон орқали (парентерал йўл) 2. Жинсий алоқа орқали 3. Касаллик юқтирган онадан ҳомилага вертикал йўл билан ҳомиладорлик даврида (жароҳатланган йўлдош орқали) ҳомилага, туғруқ жараёнида (туғруқ йўлида она қони орқали) ва она сути орқали чақалоққа юқиши мумкин.
Қайси ҳолларда ОИВ юқмайди?
Қўл бериб кўришганда,қучоқлашганда;
Йўталганда, акса урганда;
Умумий телефондан фойдаланганда;
Ҳашоротлар чаққанда;
Бассейн, ҳаммом, ҳожатхонадан умумий фойдаланилганда;
Умумий идиш-товоқдан;
Кийим-кечак ва кўрпа - тўшак орқали.
2017-йили Ўзбекистонда тахминан 1900 киши ОИТС туфайли вафот этган. Бу ҳақда БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури — ЮНEЙДС маълумотларига таяниб, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди. Тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором давра суҳбати олиб бордилар. ГТС , ҚСХEА факультет талабалари савол-жавобларда фаол иштирок этшди.
Institut Matbuot kotibi Rahimboy Jumaniyozov