Илмий ишлар

 

Илмий тадқиқот ишлари мавзуси

Мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача маълумот

1.

 

ҚХА-3-008-2015 “Сув билан ўзаро таъсирдаги грунтли гидротехника иншоотларининг мустахкамлигини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш”

Илмий раҳбар –т.ф.д.Т.Султанов

Ҳар хил нагрузкалар таъсирида янги механик эффектларни ва кучланганлик холатлари бўйича туғоннинг хавфли участкаларини аниқлаш. ЭҲМ дастурларига Ўз.Р. интеллектуал мулк агентлигидан авторлик гувоҳномаларини олиш учун талабномалар топшириш.

Олинган янги натижаларни монография, дарслик ва ўқув қўлланмаларга киритиш. Грунтли иншоотларнинг сув билан ўзаро таъсирини ва энергияни тўлқин кўринишида асос орқали чиқиб кетишини ҳисобга олувчи  назарий асос ва ҳисоблаш усулларини     ишлатишга қаратилган тавсиянома ишлаб чиқиш.

2.

«Структуравий бир   жинсли эмаслигини ҳисобга олган ҳолда гидротехник иншоотларининг қобиқсимон элементларини динамик мустаҳкамлигини ҳисоблаш усулларини ишлаб  чиқиш» Давлат бюджети.

Илмий раҳбар –проф.Т.Мавлонов

Ишда гидротехника иншоотларни  юпқа элементларини кучланиш-деформацияланиши ҳолатини баҳолаш назариясини такомиллаштириш.

ЭҲМ учун ҳисоблаш дастури ишлаб чиқиш ва муаллифлик гувоҳномасини олиш. Олинган натижалар ўқув жараёнига тадбиқ қилинади ва грант бўйича лойиҳа бажаришда асос бўлади.