Тарихи

“Чизма геометрия ва компютер графикаси”  кафедраси

мудири Қосимов Жахонгир Авлақулович

Тел. :  +99871-237-19-64

Email:  j.qosimov@tiiame.uz

 

 


Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” кафедраси Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти ташкил бўлган 1934 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда, дастлабки йилларда физика-математика фанлари номзоди, кейинчалик техника фанлари доктори ГРОМОВ М.Я. рахбарлик қилган.

  1. 1940-50 йилларда кафедрани техника фанлари доктори, профессор КОШЕВНИКОВ К.А. бошқарган.
  2. 1950-1967 йилларда кафедрага дотсент Шамшидов Г.Л. раҳбарлик қилган. Г.Л.ШАМШИДОВнинг кўп сонли услубий ишлари “Чизма геометрия ва Чизмачилик ” фанларининг барча бўлимлари бўйича ўша давр талабига тўла жавоб берган ва ўқув жараёнига кенг жорий этилган
  3. 1969-1974 йилларда кафедрага МУРОДОВ Ш.К раҳбарлик қилган.
  4. 1975-1990 йилларда кафедрага Давлат мукофоти лауреати, дотсент БИМАН Л.Р раҳбарлик қилган.
  5. 1990-1999 йилларда кафедрага профессор МУРОДОВ Ш.К раҳбарлик қилган.
  6. 1999-2004 йилларда кафедрага РАСУЛОВ К.Р. раҳбарлик қилган.
  7. 2005 йилдан 2012 йил март ойигача кафедрага техника фанлари доктори, профессор КУЧКАРОВА Д.Ф. раҳбарлик қилди.
  8. 2012-2016 йил май ойигача кафедрани қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, дотсент УРАЗКЕЛДИЕВ А.Б. бошқариб келди.
  9. 2016 йил 13 майдан то 2017 йил 10 январгача кафедра мудири вазифаси вақтинча ПЎЛАТОВА Ҳ.А.га юклатилган эди.
  10. 2017 йил 11 январдан 2018 йил 30 июнгача  техника фанлари номзоди, дотсент РИХСИБАЕВ У.Т кафедрага рахбарлик қилиб келди.
  11. 2018 йил 4-сентябрдан 2019 йил 30 июнгача кафедра мудири вазифасини НИҒМОНОВ Р.Б. бажариб келди.
  12. 2019 йил 3 сентабрдан бошлаб кафедра мудири вазифасини ҚОСИМОВ ЖАҲОНГИР АВЛОҚУЛОВИЧ олиб бормоқда.

Кафедрада тайёрланган илмий мақолалар Республикамиз ва чет элдаги илмий журналларда чоп этилган. Кафедра ходимлари томонидан Украина, Россия, Қозоғистоннинг илмий журналларида кейинги 10 йилда 60 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Шу давр ичида кафедрада 3 та номзодлик диссертатсияси ҳимоя қилинди, 3 дарслик, 8 та ўқув қўлланма, 70 дан ортиқ методик қўрсатма, 120 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот ишлар натижалари асосида фойдали моделга патент талабномаси тайёрлаб топширилди ва Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги “Ихтиролар,фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунга асосан фойдали модел –Култиватор сеялкага рақамли ФАП 01089 –патенти ва ПЖГ универсал осма пуркагичи талаб қиладиган қувватини назарий аниқлаш  И АП 05696 патентлари берилди. Фойдали модел муаллифи Уришев А.Е.


Гидротехника қурилиши факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар