Каналдаги тиндиргичлардан фойдаланиш

Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси доценти Норқобил Рахматов бугун 30 ноябр 11.30 да Каналдаги тиндиргичлардан фойдаланиш мавзусида Очиқ маъруза ўтди.  Ўқитувчи талабаларга мавзу бўйича қуйидаги маълумотларни бериб ўтди: йирик фракцияли чўкиндиларни чўктирувчи даврий ювадиган гидроэнергетик тиндиргич, йирик фракцияли  чўкиндиларни  чўктирувчи узлуксиз ювадиган гидроэнергетик  тиндиргич, майда фракцияли чўкиндиларни чўктирувчи даврий тозаланадиган ирригация  тиндиргичи, кўл тиндиргичлари, Д.Я.Соколов  ва И.К.Никитин тиндиргичлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Доцент маълумотларни тушинтириш билан биргаликда каналнинг чизмалари, канал тозалаш жараёнида олинган фотолар билан ҳам таништириб ўтиб мавзуни бойитиб борди. Маърузада институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.  

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти​