Психологик тренинглар

Талабалар учун ташкил этилаётган тренинг машқлар уларнинг ақлан ва руҳан тетиклигига сабаб бўлади. Интеллектуал салоҳиятини такомиллаштиради.

2 - Талабалар турар жойида 4 - қават фойесида ГТС, ҚСХЕА факултет талабалари билан  "Исмлар ўйини", "Совға", "Мен 10 йилдан сўнг ", "Чўкаётган кема" психологик тренинг ўтказилди. Тренингнинг мақсади қуйидагиларга қаратилган.

- Гуруҳ ҳамма а'золарини  яқиндан танишуви;

- Гуруҳда  ишонч ва ўзаро қўллаб - қувватлаш муҳитини яратиш;

- Ўзига ишончсизликни йўқотиш;

- Гуруҳни аҳиллик, бирдамликга йўналтириш;

Психологик тренинг талабаларга ёққани сабаб бундай тренинларни мунтазам ўтказиб турилишини мақсадга мувофиқ деб билишди.

2-ТТЖ тарбиячи-педагоги, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов