Фан олимпиадасининг 1-босқичи якунланди

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янги юксак сифат босқичига кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир. Сўнгги йилларда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотларнинг давоми сифатида «Назарий ва қурилиш механикаси» кафедрасида «Назарий механика»фани бўйича 1-босқич Республика фан олимпиадаси бўлиб ўтди. Республика фан олимпиадаси 1-босқич олимпиадасида институтнинг «Сув хўжалиги ва мелиорация», Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, Гидротехника қурилиши, Гидромелиорация ишларини механизациялаш бакалавриат йўналишларидан 17 нафар талабалари иштирок этишди. Республика фан олимпиадаси юқори савияда «Низом» талаблари асосида ўтказилди.

Республика фан олимпиадаси 1-босқичида ГТҚ 207- гуруҳ талабаси Каримов А, ГТҚ 203- гуруҳ талабаси Ахатов С, ГТҚ 203- гуруҳ талабаси Махкамов Х, ГТҚ 210- гуруҳ талабаси Душабоев Ш, ГТҚ 210- гуруҳ талабаси Жумабоев Х, ГТҚ 201- гуруҳ талабаси Зокиров И, ГТҚ 201- гуруҳ талабаси Каримов А, ГТҚ 209- гуруҳ талабаси Мирзабеков Ш, ГИМ 201- гуруҳ талабаси Оромов С, ГИМ 201- гуруҳ талабаси Бобобеков Ш, ГИМ 201- гуруҳ талабаси Хожиқурбонов Н, ГИМ 201- гуруҳ талабаси Собиров М, ҚХEА 203- гуруҳ талабаси Хожабергенов Р, ҚХEА 303- гуруҳ талабаси Ф.Элмуродовлар фаол қатнашишди. «Назарий механика»фанидан Республика фан олимпиадаси 1-босқич натижаларига асосан Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш бакалавриат таълим йўналиши 2-курс 211-гуруҳ талабаси Курсеитов А (раҳбар: дотс. Ш.О.Худайназаров) 320 балл натижа билан биринчи, Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш бакалавриат йўналиши 2 курс 210-гуруҳ талабаси Жумабоев Х (раҳбар: дотс. Қ.Хусанов) 287 балл натижа билан 2-ўринни, Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш бакалавриат йўналиши 2 курс 210-гуруҳ талабаси Душабоев Ш (раҳбар: дотс. Қ.Хусанов) 270 балл билан 3-ўринни эгаллади.

«Назарий ва қурилиш механикаси» кафедраси мудири проф. М.Мирсаидов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов