Мадҳия меҳр ва фахр манбаи

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари-байроғи, герби ва мадҳиясига эга. 1992 йил 10-декабрда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини севимли шоиримиз Абдулла Орипов ёзган ва Мутал Бурхонов мусиқа басталаган. Куни кеча муҳташам Халқлар дўстлиги санъат саройида Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси кўтаринки руҳда умумхалқ байрами даражасида нишонланди. Тантанали байрам тадбирида давлат идоралари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва жамоат бирлашмалари раҳбарлар, барча институтлар, улар  қаторида Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари ҳам фаол иштирок этишди. Тадбирни  очилишида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилди. Тадбирда элимиз севган санъаткорлар дил тортар кўшиқлар билан барчани хушнуд этишди. Тадбир барча йигилганларга манзур бўлди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати