Етакчилик - шараф

Фидойи бўлишга интилиш ҳам хайрлик. Қалбида олови, қўлида қалови бўлганларгина яловбардор бўла олади. Лидерлик фаолияти ҳам аслида, ана шу туйғудан бошланади. Етакчилик худди шу маънода шарафга лойиқ.

2018 йил 21 Сентябрь куни факультетга қарашли Б-112 хонада факультет декани Б.Б.Ҳасанов, декан ўринбосарлари А.Азимов, Б.Нормўминов, А.Халимбетов, С.Рўзиев ва институт “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти вакили А.Муталов ҳамда факультетда таълим олаётган академик гуруҳлар “Ёшлар иттифоқи” етакчиларидан 36 нафари иштирокида “Гидротехника қурилиши” факультетининг Ёшлар кенгаши ҳисобот – сайлови йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда факультет декани Б.Ҳасанов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб – қувватлаш тўғрисида” ги Фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора – тадбирлар тўғрисида” ги Президент Қарори қабул қилинганлиги, ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва бошқа масалалар юзасидан ҳамда факультетда Ёшлар етакчилиги вазифасини бажариш учун 3 нафар номзодлар рўйхатини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг номзодларга очиқ овоз бериш йўли билан сайлов ўтқазилди бунда 3 курс талабаси Райимов М.С. “Гидротехника қурилиши” факультети “Ёшлар иттифоқи” етакчиси этиб сайланди.

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов маълумоти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов