Стол тенниси мусобақалари

2020 йил 3 декабр куни институт спорт мажмуасида 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни иккинчи ташаббус айнан ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шороитлар яратиш мақсадида “Гидротехника қурилиши” факультети 1-босқич талаба-ёшлари ўртасида “СПОРТ – СОҒЛИК ГАРОВИ” шиори остида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Тадбирда факультет декани Б.Б.Ҳасанов ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ва бошқа декан ўринбосарлари ҳамда 1-босқич талаба-ёшларидан 52 нафари иштирок этишди, шундан 1-ўринни 104-гуруҳ талабаси Исломов Ихтиёр, 2-ўринни 110-гуруҳ талабаси Зайниддинов Алижон ва 3-ўринни 107-гурух талабаси Мухамедов Отабек эгаллади.

  ТИҚХММИ матбуот хизмати