“Заковат” интеллектуал беллашуви

2020-йил 26-ноябрь куни “Гидротехника қурилиши” факультети 1-босқич талаба-ёшларилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги, саводхонлигини янада ошириш, улар орасидан ҳар томонлама етук, билимли ҳамда маҳоратли талаба-ёшларни аниқлаш, талаба-ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорлиларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, давлат аҳамиятига молик турли инновациялар, янгиликлар қилишга ундаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди.Танловда жами 4 нафар талабалардан иборат 10 та жамоа билимлар майдонида беллашдилар. Қизғин кечган баҳслардаги натижалар қуйидагича: 1-ўринни: 106-гуруҳ талабалари;  2-ўринни: 101-гуруҳ талабалари;  3-ўринни: 109-гуруҳ талабалари. “Энг зукко иштирокчи”, “Энг яхши жамоа” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.Келгусида шу каби билимлар беллашувини ҳар чоракда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати