Оила ва никоҳ муқаддас бирлик
2018-йил 21 - декабрда институтнинг 1 - маърузалар залида (ҚСХЭТ, ЕРБ, ГТҚ, КХМ факультетларининг талабалари) "Эрта никоҳ ва оиладаги ажримларнинг олдини олиш" мавзусида умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йигилишда Тошкент шаҳар Миpзо Улуғбек тумани ФҲДЁ бўлимининг катта инспектори Г.Юлдашева қатнашиб, талаба қизларга эрта никоҳ ва ажримларнинг олдини олиш бўйича маъруза қилди. Ҳозирги кунда содир этилаётган ёш оилалар ўртасидаги ажримлар, қайнона билан келинлар ўртасидаги келишмовчиклар натижасида ажримлар сони ошиб бораётганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳаётий мисоллар тарзида жавоблар олишди.
Институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси З.Хафизова ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов