Руҳиятшунос маслаҳати

2020-йил 01-декабрь куни соат 13:30 да 1-маърузалар залида “Гидротехника қурилиши” факультети 1-босқичга қабул қилинган талабалари билан Институт психологи Муҳаммедова Муҳайё Камолхоновна билан учрашув ўтказилди. Тадбир факультет декани Б.Ҳасанов кириш сўзи билан очиб бериб, 1-босқич талабаларини Институт ички-тартиб қоидалари, факультетда ташкил этилаётган ўқув жараёни мазмун-моҳияти, оралиқ ва якуний назоратлар бошланиши тўғрисида маълумот бериб ўтди ва талабаларга одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида тушунтириш олиб борди. Институт психологи Муҳайё Муҳаммедова талабаларга психологнинг вазифалари, психологик тренинглар, талабалар билан индивидуал суҳбатлар ўтказиш тартиблари хусусида маслаҳатлар ва тушунтириш ишларини олиб бордилар. Тадбирда факультет декани, декан ўринбосарлари ва барча 1-босқич талабалари иштирок этишди. Тадбир қизғин савол-жавоблар асосида бўлиб ўтди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати