Фан олимпиадаси билимдонларни саралайди

«Насос ва насос станциялари» ва “Гидроэлектростанциялар” фанидан Республика Фан Олимпиадаси 1-тури бўлиб ўтди. Республика олимпиадасини ўтказиш кафедранинг долзарб ва масъулиятли масалаларидан эканлигини ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” вазифаларини бажаришда бу масалага кенг эътибор берилаётганлигини инобатга олиб, “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси 26.03.2019 йилнинг соат 15.00 да Б-305 хонада “Насос ва насос станциялари” фанидан 28.03.2019 йилнинг соат 15.00 да Б-305 хонада “Гидроэлектростанциялар” фанидан Республика биринчи босқич фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

“СЭ ВА НСФ” кафедраси мудири Д.Р. Базаров ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов