МАЗМУНДОР МАЪРУЗА

13 март куни “Гидротехника қурилиши” факультети таркибидаги “Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналиши 409 - гуруҳда таҳсил олаётган талабалар учун “Гидроэлектростанция жиҳозлари. Гидроагрегатлар” мавзусида Гидроэлектростанциялар фанидан маъруза ўқилди. “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари доц. С. Хидиров ва асс. А. Эргашевлар томонидан Гидропроект” АЖ биносида ўрнатилган ГЭС агрегатининг ҳаракатдаги моделидан фойдаланиб, ўқилган маъруза ва ўтилган амалий машғулотлар талабаларда катта таассурот қолдирди.

“Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси доценти С. Хидиров ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов