Мангуликка муҳрланган хотира

2019 йил 7 май куни “Гидротехника қурилиши” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаштириш” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Р.Рўзибоев ҳамда бир гуруҳ иқтидорли талабалар биргаликда Лашкарбеги маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари генерал - майор Абдуллажон Артикбаев ва Мусин Ирик Харасовичларнинг уйларига маҳалла раиси Рахимов Шермат билан биргаликда ташриф буюришди. Ташриф чоғида Институт раҳбарияти томонидан ташкил этилган совғалар уруш иштирокчиларига тақдим этилди. Улар билан қизиқарли суҳбат бўлди, бу учрашув талабаларда жуда яхши таассурот қолдирди, ташрифдан фотолавҳалар.

“ГТҚ” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов