“Ректор кубоги” анъанавий спартакиадаси

Талаба-ёшларнинг қишки таътил вақтида жорий йилнинг 24 декабридан  2020 йил 6 январь кунларида институт профессор - ўқитувчи ва  ходимлар  ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол, стол-теннис ҳамда шахмат-шашка турлари бўйича “Ректор кубоги” анъанавий спартакиада мусобақалари юқори савияда қизғин тарзда ўтказилиб ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Стол-теннис бўйича 4 январь куни эркаклар ўртасида мусобақа юқори савияда ўтказилди. Мазкур мусобақада жами 30 дан ортиқ эркаклар фаол иштирок этишдилар. Ғолиб жамоалар қуйидагича аниқланди.

1-ўрин Ректорат  жамоасидан  Хайдаров Зухриддинга,

2-ўрин ЕРБ факультети жамоасидан Жўраев Абдуллага,

3-ўрин ГИМ факультети жамоаси Турдибеков Илҳомга насиб этди.

  

Шахмат бўйича 4 январь куни эркаклар ўртасида беллашув  юқори  савияда  ўтказилди. Мазкур мусобақада жами 40 дан ортиқ ходимлар фаол иштирок этишди. Ғолиб жамоалар қуйидагича аниқланди.

1-ўрин ГТҚ факультети жамоасидан  Бердиев Мустафога,

2-ўрин СХТЭБ факультети  жамоасидан Бегов Файзуллога,

3-ўрин эса ГТҚ факультети  жамоаси Уралов Бахтиёр ҳамда ГМ факультети жамоасидан Примқулов Акбарга насиб этди.

 

    

Шашка бўйича 4-6 январь кунлари эркаклар ўртасида беллашув  юқори  савияда  ўтказилди. Мазкур мусобақада жами 30 дан ортиқ ходимлар фаол иштирок этишдилар. Ғолиб жамоалар қуйидагича аниқланди.

1-ўринни ГМ факультети жамоасидан  Норқобилов Муҳиддин,

2-ўринни СХТЭБ факультети жамоасидан Намозов Жўрабек,

3-ўринни эса ГТҚ факультети жамоасидан Икрамов Назиржон эгаллади.

 

“Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси мудири М. Норқобилов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов