Фарзанди камоли йўлида

Ҳар бир ота-она учун фарзандининг олий даргоҳда ўқиши, ўзи қизиққан соҳанинг кучли ва салоҳиятли ўғлонларидан бўлиши мухим масаладир. Вояга етган фарзандини қизиқиши бўйича тўғри йўлга йўналтириб етарли шарт-шароитларни яратиб бериш ҳар бир ота-она учун келажак кафолатидир. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат ва маданият ходими қизиқчи Валижон Шамшиев ҳам ўғли Шамсиддиннинг компьютер технологиялари ва кадастр соҳасига қизиқиши туфайли институтимизда 2020-2021 ўқув йили қабули учун ташкил этилган Консультация марказига ташриф буюрди. Консультация маркази ходимлари Д.Аллаёров, Х.Шермухаммедов ҳамда Call center маркази ходими С.Мелиқўзиевлар Шамсиддиннинг қизиқиш ва интилишларини суҳбат давомида ўрганиб институтдаги мавжуд таълим йўналишлари ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот беридилар.

ТИҚХММИ матбуот хизмати