Ўқитиладиган фанлар

                Бакалавриат босқичида

 

Фаннинг номи

Фанҳа қидақисқача маълумот

1.

Гидромелиорация ишларини ташкил қилиш ва технологияси

Ушбу фан талабаларга белгиланган таълим йуналишлар бакалаврларининг касбий фаолияти учун зарур маълумотлар: грунт ва бошка қурилиш материалларига кўйиладиган техник ва технологик талабларни; ер ишларини ташкил қилиш ва бажариш технологияларини; бетон ва темир бетон, махсус ишларни ташкил қилиш ва уларни механизмлар билан бажаришдаги технологик жараёнларни; йирик каналлар ва дарё ўзанларидаги сувни йиғувчи, қабул қилиб олувчи, ўтказувчи, оқимни йўналтирувчи, тақсимловчи, етказиб берувчи киргокларни ҳимояловчи ҳамда сизот ва бошка сувларни тизим худудидан чиқариб ташлашга, табиий ресурслардан атроф-муҳитга зарар етказмасдан фойдаланишга хизмат киладиган, халқ хўжалиги учун зарур бўлган гидротехник ва мелиоратив иншоотлар қурилишида ишларни ташкил қилиш ва бажариш технологияларини; сув хўжалиги ва мелиорация объектларини мукаммал ишлашини таъминлашга хизмат киладиган қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича мамлакатимиз, чет эл илғор тажрибаларини ва илмий техника ривожланишининг энг янги ютуқларини; меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш, таъмирлаш ва қайта жиқозлаш ишларини смета баҳо қийматини камайтириш, сифат кўрсатгичларини яхшилашнинг ташкилий ва технологик асосларини ўргатади.

2.

Гидротехника ишларини бажариш. Сув хўжалиги  қурилишини ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш

Фан талабаларга сув хўжалиги  объектлари ва иншоотлари қурилишини замонавий талаблар даражасида ташкил қилиш, илғор технологик жараёнларни қўллаш, барча турдаги ишларни комплекс тарзда механизациялаш масалаларини ечиш асослари, сув хўжалиги тизимидаги лойиҳалаш, ишлатиш ва қурилиш корхона ва ташкилотларнинг ташкилий структураси, ишларни, қурилишни ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқаришни ўргатади.

3.

Ирригация ва мелиорация ишларини комплекс механизациялаш

Фан талабаларга ирригация ва мелиорация тизимларида комплекс механизациялашган технологик жараёнларга, қўлланиладиган материаллар, замонавий мелиорция, қурилиш ва махсус машиналарга, олмаштирилувчан ишчи жиҳозларга қўйиладиган талабларни; суғориш, зах қочириш тизимлари очиқ, ёпиқ, қопламали, тармоқлари қурилиши, таъмирлаш ва тозалаш ишларини ташкил қилиш ва технологиясини; ёмғирлатиб, томчилатиб, ер остидан суғориш тармоқларини қуришда комплекс механизациялашган иш жараёнларини ташкил қилишни; суғориладиган ерларни капитал, жорий, эксплуатацион текислашни лазер технологияли, комплекс механизациялашган бажариш усулида ташкил қилишни; ирригация ва мелиорация тизимлари ишларида қурилиш юкларини ортиш, ташиш, тушириш ишларини комплекс механизациялашни; суғориладиган ерларни комлекс таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ва технологияси лойиҳасини тузишни; мелиорация ва қурилиш машиналари парки таркибини белгилаш ва паркдан фойдаланиш самарадорлигини ривожлантириш орқали ишлар таннархини камайтириш, сифатини замонавий талаблар даражасида таъминлаш, узлуксиз равишда, илғор тажрибалар ва илмий техника ривожланишининг энг янги ютуқларини ўргатади.

               Магистратута  босқичида

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1

Гидротехника қурилишида замонавий технологиялар

Фан магистрантларга барча турдаги гидротехник ва мелиоратив қурилиши, комплекс таъмирланиши ва реконструкция қилиш жараёнларини самарали ташкил қилиш, замонавий машина-механизмлар, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналарни қўллаш асосида илғор ишлаб чиқариш, технологик жараёнларини, қурилиш ишларини, тадбиқ этишни ўргатади.